Иштихон туманида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрами нишонлашди

Image_tadbir: 

Иштихон туманида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни”ни нишонлашда Иштихон туман ҳокими
Ш.Х. Негматовнинг

МАЪРУЗАСИ

 

Ассалому алайкум қадрдон қишлоқ хўжалиги ходимлари !

Азиз пахтакор, ғаллакор ва меҳнаткаш боғбонлар.

Бугун, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Республика бўйлаб иккинчи маротаба “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни”ни нишонланмоқда.

Бу ўз навбатида Давлатимиз раҳбарининг ҳалол меҳнати билан элда ҳурмат қозонган, дастурхонларимиз тўкинлиги, бозорларда маҳсулотлар арзон бўлишига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган азиз қишлоқ хўжалик ходимлари меҳнатига юқори баҳо беришлари, ҳалол ва фидокорона меҳнатингизга эътибор кун сайин ортаётганлигни гувоҳи бўлиб турибмиз.

Сизга маълумки, мамлакатимизда ислоҳотларнинг дастлабки босқичида фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда уларни етакчи кучга айлантириш борасида мустаҳкам ҳуқуқий асос ва шароитлар яратилди. Қабул қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги ва “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунлар ернинг ҳақиқий  мақомини белгилаб берди.

Аввало шуни таъкидлаб ўтиш жоизки суви зилол, тупроғи олтин бу заминда меҳнат қилишнинг ўзи бахт. Ноёб тупроқ ва иқлим шароитига эга бўлган туман ҳудуди деҳқончиликка жуда қўлайлиги билан мамлакатимизда тилга тушган.

Аммо табиат! Кутилмаган синовлари билан гоҳида барчамизни имтиҳон қилади. Бу йил баҳор қишлоқ хўжалиги учун жуда ноқулай келди. Ерга уруғ қадаб ниҳолларни ўстириб олиш деҳқон учун осон кечмади. Меҳнат ва яна меҳнат, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш билангина олдимизда турган режаларни уддалашга эришдик.

Ғаллачиликда туманда 502 та фермер хўжаликлари фаолият олиб бормоқда. Улар эришган ютуқлар ҳам қувончли бўлди. 

Давлатга 25316 тонна сара дон сотилиб режа топшириғи ортиғи билан бажарилди.

Пахтачилик ниҳоятда оғир эканлигини пахтакорларимиз бу йил яққол ҳис этдилар. Туманда 8595 гектар майдонга чигит қадалди. Уни парваришлаш қанчалик машаққатлар билан кечган бўлса етиштирилган ҳосилни саранжомлаш ундан ҳам қийин кечди.

Йиғим - теримга асосан туманимизнинг уюшмаган аҳоли яъни маҳалла фуқоролар йиғинларида ҳаёт кечираётган оила бекалари, ишсиз кишлар жалб этилди. Шу билан уларнинг бандлиги таъминланди. Илғор теримчиларга сектор рахбарлари томонидан пахта дадалаларида совғалар топшириб борилди. Аҳолига терим пули учун қарийиб 11 млрд. сўмлик маблағлар кунлик етказиб берилди.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан 2018 йил пахта ҳосилини ёрдамчи кучларисиз (ҳашарчиларсиз) маҳаллий аҳоли ёрдамида териб олиш ва отряд раҳбарларига ойлик иш ҳақларини тўлаш тартиби йўлга қўйилди. Туманда жами 224 та отряд ташкил этилиб жами отряд раҳбарларига 237,0 млн.сўмлик иш ҳақлари тўлаб берилди.

Терим мавсумида илғор отряд раҳбарларидан;

- 101 отряд раҳбари Ўроқова Мастурага 6 млн 735 минг сўм,

- 187 отряд раҳбари Мавлонов Фурқатга 5 млн сўм,

- 51 отряд раҳбари Тошқувватов Жахонгирга 4 млн 685 минг сўм пул маблағлари мукофот пули ва ойлик иш ҳақи сифатида тўлаб берилди.

Туманда биринчилардан бўлиб йиллик режани Сариқтепа ММТП ҳудудидаги “Ўртақишлоқ”, Мурод Жўраев ММТП ҳудудидаги “Холтуркман”, “Домла Аброрий”, “Баҳрин қаҳрамони” ММТП ҳудудидаги “Жаф”, “Аҳрор Аъзам даласи”, “Оқ чўрағоси баҳори” ММТП ҳудудидаги “Норбек ота Раззоқов”, “Равот қўрғони” ММТП ҳудудидаги “Султон Нур” фермер хўжаликлари ўзларига билдирилган ишончни шараф билан оқладилар.

Эришилган ютуқлардан яна бири “Греция теҳнологияси” яъни томчилатиб суғориш усули синовдан ўтказилди ва ўз самарасини кўрсатди. Суғориш, қатор ораларига ишлов беришда ҳеч қандай муаммо бўлмади. 134 гектар майдонга экилган ғўзалар серҳосиллиги билан исботланди ва аста-секин тумандаги барча майдонларга ана шу усул қўлланиши режалаштирилди.

Жиддий ёндашувни талаб этадиган яна бир масала — енгил саноат корхоналарини сифатли тола билан таъминлаш. Шу муносабат билан “Мароқанд сифат текстиль” масъулияти чекланган жамияти томонидан йилига 13 минг тонна пахта толасини туманда тўлиқ қайта ишлаб, хорижга фақат тайёр маҳсулот экспорт қилишни йўлга қўйиш, корхона ҳисобидан
1000 га яқин туман аҳолиси иш ўринлари билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Қисқа фурсатда “8 – Март” масъулияти чекланган жамиятнинг филиали очилиб, йилига 3 миллион 600 минг дона тикув трикотаж маҳсулотлари тайёрланади. Асосийси бу ерда 500 кишининг бандлиги таъминланади.

Жорий йил туманда 210 тонна пилла, 98 минг тонна мева-сабзавот, 137 минг тонна гўшт ва  сут маҳсулотлари етиштирилди. Биринчи марта коврак доривор ўсимлиги экиш йўлга қўйилди, соя экиш кенгайди.

Бугун, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
41,0 минг тоннаси қайта ишланиб, қўшилган қиймат ҳосил қилиш, тайёр маҳсулот экспорт қилишда бир қанча ишлар амалга оширилди туманда рўйхатдан ўтказилган 15 та экспортёр корхоналар томонидан 8 млн.400 минг долларлик маҳсулот четга сотилди.

Азизлар! Албатта меҳнат қилган киши ҳамиша элнинг эъзозида бўлади. Биз йил давомида ҳалол меҳнат қилган инсонлардан чин дилдан миннатдормиз. Фидокорна меғнатларининг орасидан топган даромадлари яхши ташвишларига буюрсин деб энг яхши тилакларимизни изҳор этамиз.

Ҳосил байрами билан чин дилдан табриклайман, ўзларингизга мустаҳкам соғлик, оилаларингизга  файз-тароват тилаб қоламан!

2015-2019 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM