Иштихонлик Нуронийлар-Шаҳрисабз зиёратида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихонлик Нуронийлар-Шаҳрисабз зиёратида

         Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 7-февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”га қарорига асосан 2018 йил 25 декабрь куни Иштихонлик 55 нафар Нуроний отахон ва онахонлар “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида буюк бобокалонларимиз Амир Темур таваллуд топган Шаҳрисабз шаҳрига зиёратга боришди. У ерда музей, қадимий обида ва ёдгорликлар, хушманзара масканлар, муқаддас зиёратгоҳлар зиёратчи нуронийларимизни лол қолдирди.

         Мамлакатимиздаги муқаддас қадамжолар тарихи, дунё илм-фани ва маданиятига беқиёс ҳисса қўшган алломаларимиз хотирасини қадрлаш, бобомиз Амир Темурнинг босиб ўтган зафарли ишлари, бизга қолдирган маънавий бойликлари ўз даврида, бизнинг замонамизда, қолаверса кейинги даврларда ҳам қадрли-дейди “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Баҳодир Хидиров.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM