КИТОБ - БЕБАҲО СОВҒА

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

КИТОБ - БЕБАҲО СОВҒА
Туман ҳокими Ш.Негматов 15-умумтаълим мактаби ўқувчиларига 15 миллион сўмлик бадиий китоблар тақдим этди.
Йилнинг сўнгги кунларида мактабимиз ҳаётида жуда қувончли воқеа бўлди. Кутубхонамизга туман ҳокимининг болажонлар учун қимматли      сов-ғаси - умумий қиймати ўн беш миллион сўмга тенг бўлган 91 номдаги 900 донадан ортиқ бадиий китоблар келтирилди.
Таълим муассасасида билим ва тарбия олаётган 617 нафар ўқувчи ва ўқитувчиларгина эмас, балки ота-оналар ҳам бу қимматли совғани катта қувонч билан кутиб олдилар. ¤збек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарларидан иборат китоблар жамланмасини мактабимизда қарийб йигирма йилдан буён ахборот-ресурс маркази мудираси бўлиб ишлаб келаётган Мавжуда Жўраева қисқа вақтда ҳисобдан ўтказди ҳамда ўқувчиларга етказиб беришни бошлаб юборди.
Туманда фаолият юритиб келаётган секторлар раҳбарларининг ўз ҳудудларидаги ёшлар келажагига бўлган бундай эътибори ибратлидир.
Тўлқин АЛИЕВ,
15-умумий ўрта таълим мактаби директори.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM