3-илова

Туман ҳокимининг

2018 йил « ___ » сентябрдаги

_______-Қ сонли қарорига

3-илова

 

 

Туман ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик
масалалари мажмуаси тўғрисида
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ туман ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари мажмуасининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Мажмуа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ва вилоят ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Мажмуа ўз фаолиятини туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.

Мажмуа тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи фаолиятини мувофиқлаштиради.

4. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, туман ҳокимлиги, ҳудудий бошқарув органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Мажмуанинг вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар мажмуанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини ҳудудий бошқарув органлари билан биргаликда таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш;

туманни макроиқтисодий кўрсаткичларини,
шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;

иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли ҳудудий бошқарув органларининг иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;

ҳудудий бошқарув органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя  қилиш самарадорлигини ошириш;

почта ва телекоммуникациялар фаолияти, архив иши ва интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва туман ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этиш;

ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификацилашни амалга ошириш;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалигининг барча соҳасини, айниқса мева-сабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда туманнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш.

6. Мажмуа ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Президент Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, ҳоким ва унинг биринчи ўринбосари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш туман, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ
чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;

иқтисодий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, ҳоким ва унинг биринчи ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади, жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

туман ҳокимлигининг иш режасига мажмуа йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

Мажмуа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Мажмуанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни ҳудудий бошқарув органлари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун ҳудудий бошқарув органлари, туман ҳокимлиги раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

ҳудудий бошқарув органларидан, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудда иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ҳудудий бошқарув органлари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

ҳудудий бошқарув органлари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

ҳудудий бошқарув органлари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг биринчи ўринбосари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Мажмуа:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, туман ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

ҳудудий бошқарув органлари томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги
ПҚ-2881-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 1