Вазифалари ва функциялари

Туман ҳокимининг ёрдамчиси тўғрисида
Низом

  1. Лавозимига туман ҳокими томонидан тайинланади ва озод қилинади.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Девонининг, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокимлигининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этади;

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Девони, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокимлигининг тегишли топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлайди, топшириқларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради;

    ҳокимнинг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил қилади;

    ҳокимга келиб тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (фишкаларни) тайёрлайди, тегишли материаллар ҳақида ҳокимга ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил этади;

    жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг ҳоким томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

    ҳоким томонидан юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

    Ҳокимнинг кунлик, ҳафталик, ойлик, чораклик ва йиллик ишларини ташкиллаштиради.

    Ҳар куни туман ҳокими қабулига туманни ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича келган мансабдор шахсларни белгиланган тартиб асосида ҳоким қабулига киритади. Ҳоким топшириғига кўра масъул шахсларни ҳоким қабулига таклиф этади.

    Хорижий ва ҳамдўстлик давлатларидан, қўшни вилоятлар ва туманлардан турли масалаларда келган мансабдор шахслар, меҳмонларни қабулхонада тегишли тартибда қабул қилиб, ҳоким ҳузурига ташриф буюришларини ташкил этади.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис, вазирликлар, вилоят хокимлиги ва бошқа барча юқори ташкилотларнинг кундалик телефон қўнғироқларига белгиланган йўриқномалар асосида жавоб беради, бу ҳақда туман ҳокимини хабардор қилади ва зарур ҳолларда тегишли мансабдор шахсларга хабарларни етказади.

    Ҳоким топшириқларини тезкор ва сифатли бажаради, уларни ҳисобга олади ва назорат қилади, уларнинг бажарилиши ҳақида ҳокимга ахборот бериб боради.

    Туман ҳокимига матбуотда чоп этилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят хокимининг қарорлари ҳақида ўз вақтида ахборот бериб боради.

    Ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкил этишда қатнашади.

    Республика, вилоят ва туман газеталари, журналлари саҳифаларида чоп этилган туман ҳаётига оид нашрлар, мақолалар ҳақида ҳокимга ахборот беради, ҳоким номига келаётган муҳим ҳужжатлар билан ишлайди, уларни ҳоким кўриб чиқиши учун тайёрлайди. Шошилинч характердаги хабарнома ва топшириқлардан зудлик билан ҳокимни хабардор этади.

    Шахсий масалалар бўйича туман ҳокими қабулини ўтказишда иштирок этади ва уни ташкил этади.

    Ҳоким ўринбосарлари билан ҳамкорликда туман ҳокимлиги аппарат ва “Ҳоким соати” йиғилишлари юзасидан туман ҳокимини тегишли маълумотлар билан таъминлайди.

    Тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан тушаётган тезкор ахборот ва маълумотлар ҳақида доимий равишда ҳокимга маълумот бериб боради, зарур ҳолларда бу ҳақда ҳокимлик масъул ходимларига билдиради.

    Ҳокимлик масъул ходимлари билан ҳоким олди йиғилишларида ўзига топширилган вазифаларни бажаради ва зарур ҳолларда масъул шахсларга бажариш учун юклатилган топшириқлар ижросини назорат қилади.

    Ҳар куни туман ҳокимининг ўринбосарлари билан боғланиб, об-ҳаво, ижтимоий-иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган масалалар, муҳим воқеалар ҳақида маълумот олади ва ҳокимга хабар беради.

    Туман ҳокими ишга келиши ва кетиши олдидан ҳоким хонасини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва хонани махсус муҳр билан муҳрлайди. Телефон ва бошқа алоқа хизматлари ишини кўриб чиқади.

    Мажбуриятларини ва топшириқларни бажармаса ҳамда амалдаги қонунчилик талабларини бузган ҳолларда белгиланган тартиб асосида интизомий жазо чораси қўлланади.

 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM