Хуш келибсан Наврўзи олам!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 16 март куни “Наврўз” умумхалқ  байрами Иштихон  туманида кўтаринки рухда баҳорий кайфиятда кенг нишонланди.

“Наврўз” сайли дастлаб Иштихон шаҳри А.Темур хиёбонида бошланиб байрамга ташриф буюрган Иштихон аҳли азалий ва қадимий байрам-Наврўз тантаналарида ўйнаб-кулишди, яйраб-яшнашди. Бир томонда кураш тушаётган полвонлар, арқон тортишаётган спортчилар, бир томонда санъаткорларнинг дилрабо куй-қўшиқлари янграб туришлари, бир томонда келинларнинг салом йўллашлари, хуллас, барча-барчаси қутлуғ айёмга ўзгача шукуҳ бағишлади. Айниқса, полвонларнинг кураш тушиши барча йиғилганларни хушнуд  айлади.

Ҳар бир спортчи назардан четда қолмади ва ўз совринларига эга бўлишди. Кураш, арқон тортиш мусобақалари учун 30,0 млн. сўмдан ошиқ бўлган (телевизор, гилам, қўй ва бошқа қимматбаҳо) совринлар қўйилди.

Марказий ўйингоҳда ташкил этилган байрам тадбирида ёшларнинг севимли санъаткорларидан “ВИО МОРАКАНД” гуруҳи иштирок этиб, ўзларининг қўшиқлари билан барчанинг кўнгилларга кайфият улашди.

Марказий ўйингоҳда 16 метр баландликда  дор  ўйинлари ташкил этилиб дорбоз ҳамда қизиқчиларнинг чиқишлари ёшу-қарининг эътиборини тортди, кўнгилларга ҳавас ва шодлик улашди.

Тадбир давомида “Чарос” базмгоҳида бир пиёла чой ташкил этилиб, миллий таом халиса  тайёрланиб тарқатилди ҳамда эл севган хонанда Лайло Алимова иштирокида концерт дастури ўтказилди.

Байрамда иштирок этган қишлоқ хўжалиги корхоналари, маҳалла, тиббиёт, халқ таълими, мактабгача таълим, коллежлар, тижорат банклари, қурилиш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида  номинация ғолиблари 20,0 млн. сўмлик қимматбаҳо совғалар билан  тақдирланди.

Кам таъминланган оилалар холидан хабар олинди ва ногиронлик аравачасига муҳтож 20 нафар ногиронларга туман хокими томонидан ногиронлик аравачаси берилди.

Туманда якка ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож, ногирон ва кам таъминланган оилалар холидан хабар олишдек хайрли ишлар туманимизнинг ҳар бир гўшасида давом эттирилмоқда.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM