Иштихон туманида “Ёшлар – келажагимиз” дастурини амалга ошириш доирасида бажарилган ишлар ҳақида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туманида “Ёшлар – келажагимиз” дастурини амалга ошириш доирасида бажарилган ишлар ҳақида МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар – келажагимиз Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги 669-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Иштихон тумани Митан шаҳарчасида тадбиркор "ELITE FITNESS CENTER" оилавий корхонаси раҳбари Равшанов Дилшод Илхомович томонидан “Yoshlar mehnat guzari” қуриб фойдаланишга топширилди, “Yoshlar mehnat guzari”ни туман ҳокими Ш.Негматов очиб берди ҳамда тадбирда тумандаги меҳнат фахрийлари, оқсоқоллар ҳамда ёшлар иштирок этдилар. Меҳмонлар тадбир давомида спорт усталари томонидан Фитнис кулб ҳамда фитнесс тренажёр ускуналари фаолияти билан таништирилди.

“Фитнис кулб” га тренжёр ускуналари тадбиркор Равшанов Дилшод Илхомович томонидан Хитой давлати билан тўғридан-тўғри шартнома асосида келтирилган бўлиб, барча сифат талабларига жавоб беради ҳамда мутахассисларнинг фикрига кўра ушбу ускуналар жамланмаси Республика миқёсидаги атлет спортчиларни тайёрлаб беришга мўлжалланган.  “Yoshlar mehnat guzari” 2 этаждан ташкил топган бўлиб, “Mehnat guzari”нинг иккинчи этажи ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун “Фитнис кулб” ташкил этилган. Гузарнинг биринчи қаватида ёшларни иш билан таьминлаш мақсадида ёш тадбиркорлар учун ажратилган алоҳида хоналар мавжуд, улар ҳозирги вақтда ўз фаолиятини йўлга қўйган бўлиб ишлаб чиқариш ва ҳизмат кўрсатиш фаолиятлари билан шуғулланмоқда. Ўйлаймизки Мамлакатимиз миқёсида ушбу фойдаланишга топширилган “Yoshlar mehnat guzar”лари кўпайиб ёшларимиз ўз тадбиркорлиги ва бадлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиб боради.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM