Иштихон туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларнинг 5-8-синф ўқувчилари ўртасида жорий йилнинг 25-26-27 март кунлари “Билимлар беллашуви” бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 16 январдаги “Педагог жамоалар ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларининг таълим муассасалари ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари ҳамда умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашуви”ни ташкил этиш тўғрисидаги 13-сонли буйруғи, вилоят халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 16 мартдаги 960-сонли хатига асосан туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 18 мартдаги 45-б-сонли буйруғи асосида
25-, 26-, 27-март кунлари Иштихон туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Билимлар беллашуви”нинг иккинчи (туман) босқичи ўтказилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 25 март куни 5-6 синфлар ўртасида “Билимлар беллашуви”нинг иккинчи (туман) босқичи ўтказилди. “Билимлар беллашуви”нинг иккинчи (туман) босқичи натижаларига кўра 5-синфлар ўртасида она тили ва адабиёт фанидан 61-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси Пирназарова Севинч, математика фанидан 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб ўқувчиси Музаффаров Бекзод, рус тили ва адабиёт фанидан 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб ўқувчиси Мусаева Динора, 6-синфлар ўртасида она тили ва адабиёт фанидан
1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб ўқувчиси Ҳабибуллаева Суғдиёна, математика фанидан 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб ўқувчиси Толлибоев Диёр, рус тили ва адабиёт фанидан
2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб ўқувчиси Абдишукуров Маҳмуд, инглиз тили фанидан 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб ўқувчиси Шуҳратов Маъруф, француз тили фанидан 17-мактаб ўқувчиси Мусурмонов Суҳроб, немис тили фанидан 67-мактаб ўқувчиси Амирқулов Хушнид, биология фанидан 12-мактаб ўқувчиси Мабибихонов Жалолиддин, тарих фанидан 54-мактаб ўқувчиси Синдаров Адҳам, география фанидан 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб ўқувчиси Маҳмудов Самандарлар фахрли 1-ўринларни қўлга киритишдилар.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM