ИШТИХОНДА “МЎЖИЗАЛИ ОЛАМ” НОМЛИ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА 100 НАФАР БОЛА ТАРБИЯЛАНДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

ИШТИХОНДА “МЎЖИЗАЛИ ОЛАМ” НОМЛИ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимининг энг муҳим бўғини бўлган мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан кенг ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Тадбиркорларимиз томонидан хусусий ва давлат шерикчилигидаги муассасалар ташкил этилаётганлигини эса бу саъй-ҳаракатларнинг натижаси деб баҳолаш мумкин.
Бугун, 29 март куни Иштихон туманидаги “Тўпор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “МЎЖИЗАЛИ ОЛАМ” номли мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. Мазкур нодавлат хусусий мактабгача таълим муассасасини барпо этишга тадбиркор Шерали Юлдашев маблағи ва банк кредити ҳисобидан 900 миллион сўмлик қурилиш ишлари олиб борилди. Муассасага “Тўпор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 100 нафар боғча ёшидаги болажонлар қабул қилинди.
Муассасани фойдаланишга топшириш муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги ва жамоат ташкилотлари вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда нуронийлар  иштирок этишди. Шунингдек, ушбу тадбирда 18 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш истагини билдирган ташаббускор тадбиркорларга туман хокимлигининг рухсатномалари тантанали равишда топширилди.
Тадбирда мактабгача таълим муассасасига илк қадам қўйган тарбияланувчилари  ва уларнинг тарбиячилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари  тадбир иштирокчиларига намойиш этилди.

 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM