Иштихон туманида яна 3 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги 595-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Иштихон туманида мактабгача таълим сохасига алохида эътибор қаратилиб оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини очиш бўйича тадбиркорларнинг таклифлари қўллаб-қувватланиб туманда яна 3та оилавий уй боғчалари фойдаланишга топширилди.
Туманнинг Қирқйигит МФЙдаги Қирқйигит қишлоғида тадбиркор Хўжанова Холида томонидан “Лазиз” номли уй боғчаси ташкил этилиб 25 нафар, Тўпор МФЙ Навоий кўчасида тадбиркор Худойберганова Гулпошша томонидан ташкил этилган “Эркатой” номли уй боғчага 25 нафар, Мирзақул МФЙ Мирзақул қишлоғида тадбиркор Шерматова Садоқат томонидан “Келажак болалари” номли ташкил этилган уй боғчага 20 нафар болажонлар таълим-тарбия олишни бошлашди.
Тадбирда сўз олганлар болажонларни янги муассасалар фаолият бошлагани билан муборакбод этишди. Йиғилганларга болажонлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

2015-2019 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM