ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ БЎЙИЧА ТАДБИР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4061-сонли қарори билан тасдиқланган "Йўл харитаси"нинг 8-банди ижроси юзасидан 12 апрел куни "Ватанпарвар" ташкилоти Иштихон туман ўқув спорт техника клуби томонидан Иштихон тиббиёт коллежида тадбир ташкил этилди. Тадбирда ЎСТК М, ҲВТ ва ТОИ бўйича бошлиқ ўринбосари О.Митанов ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларига оид Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 292-сонли қарори ва унинг мазмун моҳияти бўйича тушунчалар берди. Қарорда жами 28 та янги белгиларнинг киритилганлиги келтириб ўтилган. Бу эса йўл ҳаракати соҳасидаги ўзгаришларни кенг аҳолига етказишда янада масъулиятни оширади. Тадбирга жами 150 нафардан ортиқ ўқувчилар қамраб олинди.

2015-2019 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM