Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, чет элдан маблағ олган ташкилотлар, чет элга инвестициялашни амалга оширувчи корхоналар, экспорт (импорт) операцияларини амалга оширган корхона раҳбарлари ва ҳисобчилари ДИҚҚАТИГА!

Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, чет элдан маблағ олган ташкилотлар, чет элга инвестициялашни амалга оширувчи корхоналар, экспорт (импорт) операцияларини амалга оширган корхона раҳбарлари ва ҳисобчилари

ДИҚҚАТИГА!

2018 йил учун Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисидаги 1-invest shakli (йиллик) давлат статистика ҳисоботини 2019 йилнинг 1 май санасидан кечиктирмасдан eStat 3.0 тизими орқали тўлиқ ва сифатли электрон орқали рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этиш лозимлигини эслатамиз.

Шунингдек, мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Рспубликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

        

         Мурожаат учун телефон: (66) 629-11-80

                                                        Иштихон туман статистика бўлими.

2015-2019 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM