ПРЕЗИДЕНТ ТАШАББУСИ ИШТИХОНДА ёхуд ёшлар келажак бунёдкори

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун мамлакатимизда ёшларнинг билим олиши, ҳар томонлама баркамол, маънавиятли бўлиши кенг тарғиб қилинмоқда. Давлатимиз томонидан уларнинг иқтидор ва ташаббусларига ҳар томонлама рағбат кўрсатилаяпти. Чунки, ёшлар маънавиятли, билимли, кенг дунёқарашли, жамият учун наф келтирадиган инсон бўлиб улғайсагина мамлакатимизнинг нуфузи юксалади, энг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин эгаллайди.

Давлатимиз раҳбарининг ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш соҳаларидаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш мақсадида илгари сурган 5 та муҳим ташаббусининг таг заминида ҳам шу мақсад мужассам.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Иштихон туман Кенгаши ташаббуси билан Иштихон педагогика коллежи фаоллар залида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус мазмун-моҳияти”га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда туман адлия бўлими, туман маданият бўлими, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Оила илмий-амалий маркази, Республика маънавият тарғибот маркази туман бўлими, туман “Нуроний” жамғармаси вакиллари, ўқувчи ёшлар, партия фаоллари, маҳаллий ОАВ ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбатини кириш сўзи билан партия туман Кенгаши раиси Элдор Содиқов сўзга чиқиб ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, навқирон авлод камолоти йўлида яратилаётган шароит ва имкониятлар юзасидан батафсил маълумотлар берди. Шунингдек, тадбирда, биринчи ташаббус – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларни ошириш юзасидан туман маданият бўлими бош мутахассиси Дилмурод Абдуллаев, иккинчи ташаббус - ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш борасида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими вакили Ғайрат Дўстмуродов, учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалалари ҳақида туман Адлия бўлими мутахассиси Илҳом Еткиров, тўртинчи ташаббус – аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш юзасидан Ёшлар иттифоқи туман кенгаши вакили Севара Каримова, бешинчи ташаббус – хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш борасида амалга оширлаётган ишлар хусусида туман Оила илмий-амалий маркази раҳбари Нигора Турдиевалар сўзга чиқиб мамлакатимизда бугунги кунда амалга оширлаётган ислоҳатлар, ёшларга қаратилаётган эътибор, Давлатимиз раҳбарининг 5 та ташаббусидан келиб чиқиб туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.      

Давра суҳбати давомида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган Гулпора Сахиддинова, Нодир Қулдошев каби ёшларнинг талаб ва таклифлари тингланиб, уларга бу борада амалий кўмак берилиши таъкидланди. 

Шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича мусобақа ва танловлар ташкил этиб туман биринчилигини ташкил этиш, таълим муассасаларидаги синф хоналарди “Синф кутубхонаси” бурчакларини ташкил этиш, маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни ҳам ушбу ташаббуслар тарғиботида қамраб олиш, соғлом турмуш тарғиб этиш каби масалалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM