Иштихон туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 4-сон давлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2019 йил 8 май куни “Хотира ва қадрлаш куни” байрами арафасида Иштихон туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 4-сон давлат мактабгача таълим муассасаси капитал реконструциядан сўнг фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 19 июлдаги "Мактабгача таълим муассасаларини такомиллаштириш тўғрисида"ги карори ижросини таъминлаш максадида Иштихон туман, Ж.Махмудов МФЙда жойлашган 4-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 2018 йил Давлат Инвестиция дастури асосида капитал реконструкция қилинди. 2019 йил 8 май куни ушбу муассасанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур таълим муассасасининг қуввати 75 ўринли бўлиб унда 3 та куни узайтирилган ва 1 та қисқа муддатли гурухлар ўз фаолиятини бошлади. Тадбирда туман мактабгача таълим бўлими мудири Г.Саидмуратова, 4-сектор раҳбари, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Б.Тошқулов, “Ж.Махмудов” маҳалла фаоллари ҳамда меҳнат фахрийлари иштирок этдилар. Тадбир иштирокчилари бугунги кунда мактабгача таълим тизимига қаратилаётган эътибор, капитал реконструкциядан чиқарилган муассасада тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар тўғрисида гапириб ўтдилар.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM