ЭЪТИБОР ВА ЭЪЗОЗДАМИЗ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Юртимизда халқимиз учун энг қадрли айёмлардан бири – Хотира ва Қадрлаш куни кенг нишонланди. Бу кунни юртдошларимиз алоҳида эътибор билан қарши олишлари бежиз эмас. Бунинг замирида ўтганлар хотирасига чуқур ҳурмат, биз билан ёнма-ён яшаётган инсонларни эъзозлаш, яқинларимизни қадрлашдек энг улуғ ва азиз қадриятларимиз мужассам.

Халқимизнинг бир неча минг йилларга туташган шонли тарихи бор. Бу тарих зарварақларида кўҳна Иштихоннинг ҳам ўрни беқиёс. Яқин тарихда бўлиб ўтган Иккинчи жаҳон урушида минглаб юртдошларимиз ўз жонларини фидо қилдилар. Бир эмас уч инсон ана шу жангларда қаҳрамонлик унвони билан тақдирланди. Фронт орти синовларида ҳам иштихонликлар фидоийлик намуналарини кўрсатганлиги барчамизга аён.

¤таётган ҳар бир кун албатта, тарих саҳифаларига муҳрланади. Ҳар бир куннинг ўз қаҳрамонлари бор эканлиги ҳам ҳақиқат. Иштихонликлар йиллар давомида ана шу ҳаёт ҳақиқатини англаган ҳолда жамият ҳаётида фаол иштирок этишаётир. Инсонни қадрлаш, кекса авлодга эъзоз эҳтиром кўрсатишдек азалий қадриятлар янада мустаҳкамланаётганидан беҳад мамнунмиз. Мана бу йил ҳамюртларимиз – Эркин Дўстмуродов, Гулчеҳра Усмоновалар “Меҳнат фахрийси” номига сазовор бўлдилар. Байрам арафасида туманимизда истиқомат қилаётган уруш ва меҳнат фахрийларига алоҳида эҳтиром кўрсатилди. Сиёсий партияларнинг вакиллари, депутатлар, ташкилот ва муассасалар, ўқув масканлари, кўплаб фаоллар уларнинг хонадонларига бориб, ҳолидан хабар олишмоқда. Нуронийлар, бугун кексалик гаштини сураётган кўплаб ҳамюртларимизга алоҳида ҳурмат кўрсатилмоқда. Бу эса фаровон турмушимиз ва тинчлигимиз самарасидир.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM