САФОХЎЖАДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сафохўжа МФЙ ҳудудидаги 30-умумтаълим мактабида ўтказилган сайёр қабулда 1 сектор раҳбари, туман ҳокими Ш.Негматов, Ўзбекистон Республикаси “Халқ қабулхонаси” Иштихон туман бўлими бошлиғи И.Олтибоев ва барча тегишли мутасаддилар иштирок этиб, аҳоли мурожаатини тинглашди. 

Сайёр қабулда:

- қишлоқ қабристони атрофига ҳашар йўли билан 750 метр девор қилинганлиги, аммо эндиликда у шувоқ қилиниши лозимлиги таъкидланди. Бундан ташқари шу ҳудуддаги кўтарма қишлоғи қабристони ҳам девор билан ўралиши лозимлиги айтилди.

- Яна кўплаб фуқаролар эса газ баллонларини ўз вақтида олишмаётганидан шикоят қилишди. –Бундан ташқари бир неча қишлоқларга ариқ йўқлиги сабабли сув бормаётганлиги, бунинг натижасида улар томорқадан фойдалана олмаётганликлари, маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган бинонинг таъмирталаб бўлиб қолганлиги айтилди.

Шунингдек, кўплаб хотин-қизлар иш сўраб мурожаат этишди.

Мурожаатлар юзасидан масъул кишиларга топшириқлар берилди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM