Йўлни таъмирлаш зарур

Чақар МФЙ ҳудудидаги Чақар, Хўжамурод қишлоқларида 4250 аҳоли ҳаёт кечиради. Боғдорчилик асосий даромад манбаи. 36- умумтаълим мактабида шу қишлоқда камолга етаётган фарзандлар таълим олишади. Туман ҳокими билан бўлган мулоқатда асосий муаммо йўл масаласи кўтарилди. Чунки, мактаб ўқувчилари, айниқса қир ҳудудидан қатнаётганлар қиш ойларида лой кечиб келишга тўғри келади.

   Шунингдек, болалар учун МТМ ҳам энг долзарб муаммо ҳисобланади. Фаоллар Абдуманнон Холиқулов, Умар Мардиев, Қаҳрамон Азимовлар ана шу масалаларни ўртага ташлади.

    Туман ҳокими Ш.Негматов масъул раҳбарларга қисқа вақтда бу муаммоларни ҳал этиш борасида топшириқлар берди.

2015-2019 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM