Қабулхона фаолияти тадбиркорликнинг ривожига хизмат қилмоқда

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги
“Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватла
ш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида жойларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилди.

Қабулхонанинг асосий вазифалари этиб юртимизда тадбиркорлик фаолиятини тобора кенгайтириш, улардаги муаммолар ечими билан тизимли ишларни ташкил этиш, энг асосийси уларни доимий қабул қилган ҳолда мурожаатларни кўриб чиқиш тизими белгилаб берилди. Бугунги кунда қабулхона томонидан тадбиркорлар дуч келаётган муаммолари жойида ҳал этиб келинмоқда.

Қабулхона Иштихон туманида ҳам ўтган қисқа давр мабойнида тадбиркорларни қабул қилиб, улар дуч келган муаммоларни ҳал этишда бир қанча ишларни амалга оширди. Бугунги кунгача қабулхонага 68 та тадбиркорлар томонидан мурожаатлар келиб тушган.  Муаммоларнинг 55 таси ўрганилиб, ҳал этилди. 11 та мурожаатлар юзасидан эса ижро жараёнлари олиб борилмоқда.

МЧЖ шаклидаги “Dong stone progress” хорижий корхонасининг электр тармоқларига уланиши бўйича қилган мурожаати туман ҳокимлиги ва электр тармоқлари корхонаси билан тизимли ишлар ташкил этилиши натижасида 5 кун муддатда ҳал этиб берилди.

Баъзида асоссиз ёки турли тушунмовчиликлар асосида ҳам мурожаатлар бўлиб туради. Бундай вақтда қабулхона ходимлари томонидан мурожаатчига амалдаги қонунчилик асосида тушунчалар берилади. Шу вақтга қадар бу шаклдаги мурожаатларнинг иккитаси ўрганиб чиқилиб, юқорида айтилганидек, йўл-йўриқ ва тушунчалар  берилди.

Ҳозирда қабулхона қошида “business.gov.uz” ягона интерактив портали фаолият кўрсатмоқда. Порталда мурожаатлар ва уларнинг ҳал этилиш саналари ҳамда ҳолати акс эттириб борилади. Бу муаммонинг ҳал этилишида қабулхона томонидан назорат олиб боришнинг самарадорлигини оширишда катта аҳамиятга эга.

Амалга оширилаётган бу каби ишлар туман аҳолиси ва тадбиркорлари фаолиятида ўзининг ижобий самарасини бериб келмоқда. Натижада кундан кунга тадбиркорларимиз кўпайиб, халқимиз турмушининг фаровонлашишида муҳим омил бўлиб келмоқда.

Отабек ШАРАФОВ.

2015-2019 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM