Иштихонда “Фарангиз-Севара” номли мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон тумани Соҳибкор МФЙ да “Фарангиз-Севара” номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда МФЙ да 3, 7 ёшли болаларнинг сони 304 нафарни ташкил қилади. Тадбиркор О.Қаршиевнинг ташаббуси билан бунёд этилган мазкур МТМ 100 ўринли бўлиб, бу ерда болажонлар учун барча шароитлар яратилган.

  • -  Мазкур МТМ нинг фойдаланишга топширилиши  қишлоқ аҳли учун қувончли воқеа бўлди, - дейди туман МТМ бўлими мудираси  Гулчеҳра Саидмуродова. Туманимиз тадбиркорларининг  ташаббуслари билан бу каби давлат хусусий шерикчилик асосидаги МТМ ларимиз кўпаймоқда. Бу эса 3, 7 ёшли болаларни  МТМ ларга қамраб олишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Жорий йилда туманда 15 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги, 32 та оилавий нодавлат  МТМ лар фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган.  Натижада 3, 7 ёшгача бўлган болаларни МТМ га янада кўпроқ қамраб олиш имконияти яратилади.

Отабек ШАРАФОВ

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM