Энг яхши ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкати”ТАНЛОВИ

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳомийлигида Иштихон тумани ҳокимлиги қошида тузилган танлов комиссияси “Энг яхши ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкати”ТАНЛОВини эълон қилади!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги “2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2922-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2019 йил 20 мартдаги 106-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Иштихон туманидаги ҳусусий уй-жой мулкдорлар ширкатини ушбу танловда иштирок этиши сўралади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2019 йил 5 сентябргача қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун, ширкат раиси танлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги хужжатларни илова қилади:

-ширкат аъзолари умумий йиғилишининг баённомаси;

-ширкат фаолиятига оид 1-иловада рўйхати қайд этилган маълумотлар.

Танловда қатнашиш шартлари ва қўшимча маълумотлар билан танишиш ҳамда танлов комиссиясига ҳужжатларни тақдим қилиш учун туман ҳокимлиги биносининг учинчи қавати 312-хонага мурожаат қилишингиз мумкин.

Танлов ғолибларини–Энг яхши ширкатларни моддий рағбатлантириш (қиматбаҳо совринлар билан тақдирланади).

2015-2019 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM