БАХТ - ФАРЗАНДЛАР КАМОЛИДА

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Машҳур фильмлардан бирида қаҳрамоннинг: "Яшаш - яхши, яхши яшаш ундан ҳам яхши!" деган гапларини барчамиз эшитганмиз. Чиндан ҳам яхши яшаш-ҳузур. Аммо, бу ҳузур-ҳаловат ўз-ўзидан келмайди.

Мен инсоннинг бахти аввало, фарзандлар камолида деб биламан. Чунки, инсоннинг навқиронлик йиллари оила, уй-жой ва фарзандларни улғайтириш каби ҳаётий ташвишлар билан ўтади. Ҳаммамиз ҳам кексайганда ана шу меҳнатларимизнинг роҳатини кўришни ният қиламиз.

Ҳаёт бамисоли улкан дарахтга ўхшайди. Бу дарахтнинг танига қувват бериб турадиган бақувват илдизи - ота-онадир. Агар ота-она фарзандининг комил инсон бўлиб етишишини истаса, уни ҳалол луқма билан боқиши,мустақил ҳаётга тайёрлаши, доим тўғри йўлга бошлаши лозим. Юртимизда ёшлар камолотига катта эътибор қаратилган. Уларнинг илм олиши, касб-ҳунар эгаллаши, ҳаётда ўз ўрнини топиши учун имкониятлар етарли. Ота-она учун эса фарзанди ортидан яхши сўзлар эшитишининг ўзи бахт.

Минг шукурки, мен ана шундай бахтга мушарраф бўлдим. Фарзандларим муқаддас юрт корига ярайдиган инсонлар бўлиб вояга етганидан беҳад мамнунман.

Ҳурматой УСМОНОВА. 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM