Манфаатлар тўқнашуви коррупцияга йўл очади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Шахсий манфаат инсонни ҳар доим ҳам яхшиликка етаклайвермайди. Одамнинг оилапарвар бўлгани, хонадонида фарзандлари учун тўкис шароит яратиши жуда яхши. Аммо, буни ҳалол меҳнат эвазига амалга оширсагина роҳатда яшайди. Минг афсуски, баъзан даромад орттириш мақсадида қинғир ишларга қўл урадиганлар ҳам топилади.

 Юртимизда амалда бўлган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун бу каби ҳолатлар йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган.

 Қонунда “манфаатлар тўқнашуви” деган атама мавжуд бўлиб, у айнан икки томоннинг ўз манфаатлари йўлида бирлашиши натижасида коррупцияга йўл очишини баён этади. Шахсий манфаат кишини ўзининг мансаб ёки хизмат вазифаларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатиши бор гап. Бу ўринда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришнинг аҳамияти каттадир.

 Сир эмас, йиллар давомида барча соҳада бўлгани каби агросаноат соҳасида ҳам бундай салбий ҳолатларга йўл қўйиб келинган. Айни пайтда эса бундай нуқсонларни ўз вақтида аниқлаш ва унга барҳам бериш эътиборга олинди. Шу ўринда биз соҳа ходимларини янада ҳушёрликка чақирамиз. Ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан белгиланган чоралар бор. Озгина эътиборсизлик ёки хато туфайли эл орасидаги обру-эътиборингизни йўқотманг.

Жамшид БЕГАЛИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Иштихон туман бўлими бошлиғи.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM