Иштихонда 300 нафардан ортиқ фуқаро сайёр давлат хизматларидан фойдаланди

Аввалроқ Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари Иштихон туманининг Янгиравот маҳалласида сайёр хизмат кўрсатиши ҳақида хабар бергандик.

Ушбу сайёр тадбирда ҳудуддаги Зартепа, Ҳазорбобо, Мирзақул ҳамда Шейхлар маҳаллаларининг 300 дан ортиқ фуқароларига давлат хизматлари кўрсатилди. Жумладан, 6 якка тартибдаги тадбиркор, битта хусусий корхона давлат рўйхатидан ўтказилди, 100 нафардан ортиқ фуқарога солиқ тўлаш учун идентификацион рақам (СТИР) берилди. Электр тармоқларига уланиш бўйича 2 та, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш масаласида 10 та, болаларни мактабгача таълим ташкилотларига жойлаш борасида 42 та, уй-жой бўйича 4 та, пенсия жамғармаси ҳисоб-рақамини очиш бўйича 23 та мурожаат кўриб чиқилди.

Шунингдек, фуқароларнинг 100 дан зиёд соҳага ва бошқа масалаларига доир ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Даврон ЖАМОЛОВ.

2015-2019 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM