Иштихон туман ҳокими Ш.Негматов: “Бизнинг мақтанадиган катта бойлигимиз – шу меҳнаткаш халқимиздир”

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун Иштихон тумани Қирқйигит маҳалласида вилоят  ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Абдумажид Нурқулов, туман ҳокими Шуҳрат Негматов ҳамда тумандаги тўртта сектор раҳбарлари иштирокида пахта теримида иштирок этадиган аҳоли билан юзма-юз учрашиб, давра суҳбати ташкил қилинди. Давра суҳбатида жорий йилда пахта терими мавсумида теримчиларга яратиб бериладиган шароитлар, меҳнатга ҳақ тўланиш тартиблари ҳақида маълумотлар берилди. 
Шунингдек, фермер хўжаликлари раҳбарларига теримчиларни иссиқ овқат ва ичимлик суви билан таминлаш масаласида аниқ топшириқлар берилди. Банк раҳбар-ходимларига эса теримчиларнинг меҳнат ҳақларини ўз вақтида етказиб берилиши юзасидан кўрсатмалар берилди. Туманда жорий йилда 330 та терим отрядлари ташкил қилинган. Уларнинг раҳбарлари билан  меҳнат шартномалари тузилган.  
–  Бизнинг мақтанадиган катта бойлигимиз бор, – дейди туман ҳокими Ш.Негматов. – Қатор йиллардан буён мана шу меҳнатсевар халқимизнинг саъий ҳаракати билан ҳашарчиларсиз пахта ҳосилини нест-нобуд қилмай йиғиштириб олмоқдамиз. Меҳнаткаш Иштихон халқига ишониб шуни айтамизки, жорий йилда ҳам режадаги пахта ҳосилини биринчилардан бўлиб, йиғиштириб оламиз.
Ёш болали оналарга мавсум давомида қулайлик яратиш мақсадида эса хонадонлардан махсус уй-боғчалар ташкил қилинади. Унда вақтинча фаолият юритадиган тарбиячиларга ойлик-маош эса туман ҳокимлиги томонидан тўлаб берилади.
Эслатиб ўтамиз, пахта терими туманимизда 1 октябр санасида бошланиши режалаштирилган бўлиб, терилган бир килограмм пахта учун биринчи теримда 800 сўм, иккинчи теримда 1200 сўмдан ҳақ тўланиши белгиланган. Терим отрядлари раҳбарларига эса ҳар ойда икки миллион сўмдан меҳнат ҳақи тўланади. 
Отабек ШАРАФОВ.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM