Аҳолига давлат ҳисобидан кўрсатиладиган тиббий ёрдам рўйхати ишлаб чиқилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳукумат қарори (832-сон, 30.09.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида маълум қилинди.

Низомга мувофиқ, Рўйхат ҳар йили Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли молия ва режали давр учун Давлат бюджети параметрлари тасдиқлангандан кейин 15 кундан кечикмай ишлаб чиқилади.

Рўйхат тиббий ёрдамнинг қуйидаги турлари бўйича шакллантирилади:

- шошилинч тиббий ёрдам;

- режали (шу жумладан, бирламчи тиббий-санитария) ёрдам;

- ихтисослашган (шу жумладан, юқори технологик) тиббий ёрдам;

- паллиатив тиббий ёрдам.

Рўйхатга тиббий хизматларнинг аниқ турлари, шу жумладан, дори-дармонлар, сарфлаш материаллари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш киритилади.

Рўйхат тиббий хизматлар турлари ва ҳажмлари белгилаб олинган ҳолда тиббиёт ташкилотлари даражаси бўйича шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, республикада муқим яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эл фуқаролари тиббий кўрсатмалар бўлганда асослантирилган мурожаатлар билан Рўйхатга киритилган тиббий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга бўлади.

zarnews.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM