Дам олиш кунлари ишга жалб этиш амалиётига чек қўйилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вилоят ҳокимининг кеча имзоланган фармойишида шу ҳақида сўз боради. Қайд этилишча, маҳаллий ҳокимлик орагани ходимларини дам олиш кунлари ишга жалб этиш фақат вилоят, туман (шаҳар) ҳокимларининг тегишли фармойиши билан амалга оширилади. Шунда ҳам меҳнат кодексининг 132-, 220-, 228-моддаларига қатъий амал қилиниши керак.

Шунингдек, дам олиш кунлари ходимларнинг жисмоний-руҳий тикланиши  учун турли маданий тадбирлар режа асосида ташкил этилиши назарда тутиляпти. Бунда фарзандлар тарбияси билан машғул бўлишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Фармойишда душанба кунлари йиғилиш ўтказиш амалиётига барҳам бериш, меҳнат таътили жадвалини шакллантириш, ходимларга йилда бир бор сиҳатгоҳда соғлиғини тиклаш учун йўлланма ажратиш, фарзандларини ёзги оромгоҳларда ҳордиқ чиқаришини таъминлаш зарурлиги қайд этилган.

Ҳужжат ижроси шахсан вилоят ҳокими назоратида бўлади.

Маълумот ўрнида, меҳнат кодексига кўра, узлуксиз ишлайдиган корхоналар, объектларни қўриқлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш тармоқларида дам олиш кунлари ишлашга йўл қўйилади.

Ҳомиладор ва ўн тўрт ёшга тўлмаган (ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон) боласи бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги, иш вақтидан ташқари ҳамда дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилиш (хизмат сафарига юбориш)га йўл қўйилмайди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM