Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш тўғрисида сўз юритилди

Бугун туман ҳокимлиги мутасаддилари, ДХХ масъул ходимлари, Ўзбекистон мусулмонлар идораси вакиллари ҳамкорлигида тумандаги Ғ.Ғулом маҳалласида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбати аввалида диний оқимларга алданиб кириб қолган инсонлар, ёш болаларнинг аҳволи хусусида сўз юритувчи видео ролик қўйиб берилди.

Шундан сўнг вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов, “Нуроний” жамғармаси туман  бўлими раиси Баҳодир Хидиров аҳоли билан суҳбатлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш, оилада соғлом муҳитни, динга тўғри муносабатни шакллантириш каби масалаларда маърузалар қилишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM