Янги тузилманинг янги раҳбарлари

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун Иштихон туман фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман фаоллари ҳамда депутатлар томонидан янги ташкил этилган маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг Иштихон туман бўлимига қуйидаги таркибда бошлиқ ва ўринбосарлар тасдиқланди:

Ўсаров Шахобиддин Мухторович - туман ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи;

Явкачева Нилуфар Маҳмудовна - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари;

Муртазаев Улуғбек Абдишукурович - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича  ўринбосари;

Хидиров Баҳодир  Нарзуллаевич - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM