Иштихон туманидаги давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун Иштихон туманидаги давлат хизматлари маркази янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Марказ биноси давлат-хусусий шериклик асосида қурилган бўлиб, энг замонавий ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозланган.

Марказнинг шу пайтга қадар 3 хонали бинода фаолият кўрсатиб келар эди. Энди мурожаат қилувчиларга кенг ва ёруғ, шинам хоналарда қулай шароитларда хизмат кўрсатилади.

Зал бўйлаб ўрнатилган белгилар давлат хизмати кўрсатилиши учун қадамма-қадам йўналтиради. Фуқаролар электрон навбат олиши учун инфокиоск ишлаб турибди. Талонни олгач, кутиш залидаги шинам ўриндиқларга жойлашиши мумкин. Мониторлар орқали эса мурожаатчи навбати келгани ҳақида хабардор қилиниб, қайси қабул ойнасига ўтиш кераклиги кўрсатилади.

Фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида бу ерда болалар ўйин бурчаги, давлат божини тўлаш учун махсус касса, бепул WiFi хизмати ташкил этилган.

Шунингдек, янги иншоотда адлия ва ФҲДЁ бўлимлари, нотариус ва Бош вазирнинг тадбиркорлар қабулхонаси жойлашганлиги аҳолига яна бир қулайлик яратиб, уларнинг оғирини енгил, узоғини яқин, асосийси, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олади.   

Шу билан бир қаторда, бинода кафе, тиббиёт хонаси, инвесторлар хонаси мавжуд. Марказ бир вақтнинг ўзида 25 (биринчи қаватда 15, иккинчи қаватда эса 10) та қабул ойнасида мурожаатчиларга хизмат кўрсатади.

Замон андозаларига мос равишда жиҳозланган бинода 6 та мониторда 130 дан ортиқ давлат хизмати турлари юзасидан маълумотлар бериб борилади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM