Марказий банк «кредит таътили»ни эълон қилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Марказий банки қарздорларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ рискини юмшатиш юзасидан қўшимча чоралар кўрмоқда, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири. 

Марказий банк қарори билан республикадаги барча тижорат банкларига, жорий йил 1 октябрга қадар, асосий қарзни қайтариш бўйича берилган имтиёзлар бўйича пул оқими фоиз тўловларига етмаган корхоналарга, зарур ҳолларда, ҳисобланган фоиз тўловларини қайтариш бўйича имтиёзли давр бериш юзасидан кредит шартнома шартларига ўзгартиш киритиш масаласини кўриб чиқиш тавсия қилинди. 

Таъкидланишича, Марказий банк коронавирус хавфи ва карантин режими туфайли фаолияти салбий таъсирга тушган қарздор-жисмоний шахс ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатлари асосида кредит бўйича тўловларни қайтариш юзасидан "кредит таътили"ни эълон қилмоқда. 

Ушбу чора қарздор шахснинг мурожаати асосида, унинг реал даромадлари ва имкониятлари ҳамда вақтинча молиявий қийинчиликларни бартараф этилиш муддатларидан келиб чиқиб, амалга татбиқ этилади. "Кредит таътили" тўловларни қайтариш юзасидан имтиёзли давр ва якуний тўловлар муддатларини берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтиришни ўз ичига олади. 

Айни чоғда қарздорларнинг кредит бўйича муддати ўтган қарздорликларини кечиктирилишида жарима санкцияларини қўлламаслик ва ундирувчи кредит таъминотига қаратмаслик тавсия этилди.

kun.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM