Иштихон тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан туман деҳқон бозорида фуқароларга бир марталик тиббиёт ниқоблари ва қўлқоплар бепул тарқатилди

Бугун Иштихон туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан туман деҳқон бозорида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги "Коронавирус инфексияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги №176-сонли қарорининг жойлардаги ижросини таъминлаш ҳамда COVID-19 коронавирус тарқалганлиги муносабати билан эълон қилинган карантин давридаги тартиб-қоидаларга риоя қилиш юзасидан профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш билан бир биргаликда фуқароларга шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб ва қўлқоп) бепул тарқатилди.

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM