Мактаб битирувчиларига аттестатнинг электрон шакли 15 июнга қадар етказилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳудудий таълим бошқармалари жорий йилинг 5 июнига қадар битирувчиларга аттестат (шаҳодатнома ва сертификат) бланкаларига қўйиладиган якуний баҳоларни attestat.uzedu.uz электрон тизимига киритиши ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштириши лозим.

Бошқармалар жорий йилнинг 15 июнига қадар чоп этилган аттестат (шаҳодатнома)ларни электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказади.

Тайёрланган аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ҳудудда эпидемиологик вазият яхшиланиб, ўқувчиларга топширилгунга қадар барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда умумий ўрта таълим муассасасида сақлаб турилади.

Карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ўз эгаларига топширилади.

Zarnws.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM