Абитуриентларда учта таълим йўналишини танлаш имконияти сақланади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020-2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, Давлат тест маркази директори М.Каримов ва бошқа масъуллар иштирок этди.

Брифингда янги ўқув йилига қабул жараёнларини ташкил этиш ва тест синовларини ўтказишга оид барча саволларга аниқлик киритилди.

Жумладан, 2020-2021 ўқув йилида абитуриентлар учун тест блокидаги фанлар таркиби ва кетма-кетлиги бир хил бўлган 3 та таълим йўналишини танлаш имконияти сақланиб қолинади.

Алоҳида иқтидор талаб этиладиган ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон мавжуд таълим йўналишларига киришда абитуриентлар фақатгина битта таълим йўналишида танловда иштирок этиши мумкин бўлади.

Zarnews.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM