Туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун халқ депутатлари Иштихон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман Кенгаши раиси Шуҳрат Негматов олиб борди. Унда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Сессияда пандемия даври шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича кўрилаётган чоралар, аҳолини дори-дармонлар, тиббий воситалар зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда зарурий маҳсулотлар қатъий назорат қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Биринчи масала юзасидан “Агробанк”АТБ Иштихон туман филиали бошқарувчиси Холмуродов Қобил ва иккинчи масала юзасидан туман прокурори –2-сектор раҳбари Тайлаков Абдулланинг ҳисоботлари тингланди.

Сессия сўнгида юқоридаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM