БОЛАЛАРНИ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛДИРМАНГ...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ёнғиннинг келиб чиқишига эса инсонларнинг эҳтиётсизликлари, ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига риоя қилмасликлари, шу жумладан болаларнинг шўхлиги, электр симларнинг носозлиги ва уларнинг нотўғри уланишидан, чақмоқ оқибатида ва айрим бошқа сабаблардан содир бўлиши кўпчиликки маълум.

Хонадонда фарзанднинг туғилиши улуғ нематга эга бўлишдир. Улар ёшликдан ҳамма нарсаларга қизиқишади, интилишади.

 Болалар одатда ҳамма нарсани синаб кўришади. Жумладан, уларга олов  қизиқ нарса бўлиб кўринади. Агар уларга оловнинг хавф-хатари ва оқибатлари ҳақида ота оналар ва яқинлари тушунтиришса, кўплаб кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш мумкин.

Содир бўлган ёнғинларнинг келиб чиқишига асосий сабабларидан бири катталарнинг фарзандларига бўлган эътиборсизликларидандир.

Ҳар бир ёнғин инсон ҳаётига, уларнинг яқинларига хавф солиши ва кўп машаққатлар эвазига бунёд этилган уй-жойларини, мол-мулкларини бир зумда ёниб кетишига олиб келади.

Ота-оналар фарзандларини жавобгарликни ҳис қилишга ўргатиш, улар билан олов ва унинг хусусиятлари, ёнғиннинг келиб чиқиш омиллари борасида ҳаётий мисоллар асосида суҳбатлар ўтказиб туриш, олов ҳақида тушунчалар бериб бориш, таъкидлаб ўтиш муҳимлигини унутмасликлари лозим.

Туман ФВБ бошлиги Ф.Очилов

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM