Давлат хизматлари агентлигининг навбатдаги янгилиги кадастр тизими билан боғлиқ

Аввалари Президентимизнинг тегишли қарорира асосан Давлат хизматлари марказларида ер участкаси ва бино-иншоотга бўлган ҳуқуқларни ҳамда ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйҳатидан ўтказиш хизмати фақатгина юридик шахсларга кўрсатилган.

Эндиликда эса, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Давлат хизматлари марказларида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳамда ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати жисмоний шахслар учун ҳам мавжуд. 

Бундан ташқари, мазкур хизматга аризани масофадан туриб, онлайн тарзда юбориш имконияти яратилган.

Саҳифаларимизни кузатиб боринг, биз эса давлат хизматлари соҳасига оид сўнги янгиликлар билан таништириб борамиз.

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM