Янгиликлар

Фуқароларга бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатувчи “Мадад” муассасаси ташкил этилди

Маълумки, Адлия вазирлигининг таклифига асосан Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (741-сон, 06.09.2019 й.) қабул қилинган эди.

Қарор билан “МАДАД” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилди, дея хабар беради Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Муассасанинг асосий мақсади аҳолига беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўли билан уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашишдан иборат.

Ижтимоий тармоқдаги 16- сентябр куни ёритилган “CАМАРҚАНД – “Жамоатчилик назорати маскани”да пичоқ чархлатишингиз мумкин!” номли мақолага Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизматининг муносабати.

Мазкур масала ахборот хизмати томонидан ўрганилди. Маҳалла профилактика инспектори Абдураззоқов Ваҳобнинг маълум қилишича жамоатчилик назорат маскани 10-сентябрь куни ўрнатилган бўлиб, мақолада келтирилган маълумот бутунлай нотўғри. Пичоқ чархловчиси Хидиров Орзиқулнинг изоҳи қуйидагича: “Мен 20 йилдан буён чархчилик ҳунари билан шуғулланаман. Уйим шу яқин атрофда жойлашган.

ЎҚУВЧИ ТЕЛЕФОНИНИ ЎЧИРДИ, ЎҚИТУВЧИЛАР-ЧИ?

Таълим масканларида янги ўқув йили бошланди. Мактаб - ўз номи билан мактабдир. Бу масканда мурғак болаларнинг нафақат билими, шу билан бир вақтда инсоний хулқ-атвори, табиати ҳам шаклланади. У жамоатчилик ичида тарбияланади. Болалар устознинг нафақат айтган сўзи, балки ўзини тутиши, муомаласи, қўйингчи, ҳар бир хатти-ҳаракатидан ибрат олади. Шу нуқтаи назардан фикр юритадиган бўлсак,  табиатидаги барҳам бериши лозим бўлган нуқсонлардан тўла халос бўла олмаган мураббийлар ҳали ҳам йўқ эмас. Бу эса сўз, талаб ва шахсий ибратдаги номутаносибликни келтириб чиқариши табиий.

Манфаатлар тўқнашуви коррупцияга йўл очади

Шахсий манфаат инсонни ҳар доим ҳам яхшиликка етаклайвермайди. Одамнинг оилапарвар бўлгани, хонадонида фарзандлари учун тўкис шароит яратиши жуда яхши. Аммо, буни ҳалол меҳнат эвазига амалга оширсагина роҳатда яшайди. Минг афсуски, баъзан даромад орттириш мақсадида қинғир ишларга қўл урадиганлар ҳам топилади.

 Юртимизда амалда бўлган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун бу каби ҳолатлар йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган.

2015-2019 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM