Янгиликлар

Бирлашган Араб Амирликларидан 271 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди

3 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 23:50 да Uzbekistan airways авиакомпаниясининг “Boeing 787-8 Dreamliner” самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

Хорижий давлатларда оғир аҳволда қолган фуқароларни ватанга олиб келиш бўйича тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ БААга амалга оширилган рейс билан 271 нафар ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган тартибда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Самарқандда яна 10 нафар бемор коронавирусдан тузалди: ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда

Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 10 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан. Уларнинг 4 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда.

2 миллион 500 минг сўм пулнинг эгаси топилди

Жорий йилнинг 1 июнь куни Иштихон туманига киришда ўрнатилган блокпостда хизмат вазифасини ўтаётган туман йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари блокпостдан 50 метр нарида қора пакетга жойланган 2 миллион 500 минг сўм миқдоридаги пулни топиб олишади. Шу заҳоти Иштихон туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғига мурожаат қилишади.

«Меҳр-саховат» кўкрак нишони, «Саломатлик» ордени ва «Соғлом турмуш» медали кимларга берилади?

26 май куни Президент томонидан «Меҳр-саховат» кўкрак нишони, «Саломатлик» ордени (26.05.2020 йилдаги ЎРҚ-620-сон Қонунга қаранг) ва «Соғлом турмуш» медалини (26.05.2020 йилдаги ЎРҚ-621-сон

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM