Янгиликлар

Иштихонда “Фарангиз-Севара” номли мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади

Иштихон тумани Соҳибкор МФЙ да “Фарангиз-Севара” номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда МФЙ да 3, 7 ёшли болаларнинг сони 304 нафарни ташкил қилади. Тадбиркор О.Қаршиевнинг ташаббуси билан бунёд этилган мазкур МТМ 100 ўринли бўлиб, бу ерда болажонлар учун барча шароитлар яратилган.

ФАРЗАНДИНГИЗ ВАҚТИДА ЭМЛАНМОҚДА(ми)?

Вакцинация – иммунитетни кучайтиради ва касалликнинг олдини олади. Врач маслаҳатига амал қилиб, ҳар гал тайинланган вақтда болани эмлашга олиб бориш жуда муҳим. Профилактик эмлашлар она ва бола касалликлари, ўлимининг кескин камайишига, чилла даври касалликларининг олдини олишга, соғлом авлод шаклланишига ёрдам беради. 

    Вакцинация – бу болани ҳаёт учун хавфли бўлган касалликлардан ҳимоя қилувчи ягона йўлдир. Бунда шифокорнинг малакаси ва билими ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шифокор болага мутлақо зарар етказмаслиги керак.

Бу йил пахтанинг 1 килограмми учун 800 сўмдан 1400 сўмгача ҳақ тўланади

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

“2019 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда:

пахта хом ашёсининг машинада терилган 1 тоннаси учун 500 000 сўм хизмат ҳақи тўлаш;

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM