Янгиликлар

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ БЎЙИЧА ТАДБИР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4061-сонли қарори билан тасдиқланган "Йўл харитаси"нинг 8-банди ижроси юзасидан 12 апрел куни "Ватанпарвар" ташкилоти Иштихон туман ўқув спорт техника клуби томонидан Иштихон тиббиёт коллежида тадбир ташкил этилди. Тадбирда ЎСТК М, ҲВТ ва ТОИ бўйича бошлиқ ўринбосари О.Митанов ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларига оид Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 292-сонли қарори ва унинг мазмун моҳияти бўйича тушунчалар берди. Қарорда жами 28 та янги белгиларнинг киритилганлиги келтириб ўтилган.

Иштихон туманида яна 3 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги 595-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Иштихон туманида мактабгача таълим сохасига алохида эътибор қаратилиб оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини очиш бўйича тадбиркорларнинг таклифлари қўллаб-қувватланиб туманда яна 3та оилавий уй боғчалари фойдаланишга топширилди.

2015-2019 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM