Жорий йилда 2000 та янги маиший газ баллонларига эҳтиёж сезилмоқда
Tue, 07/06/2022 - 21:18"Иштихон овози" газетаси таҳририятида бўлиб ўтган навбатдаги матбуот анжуманида Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Илҳомжон Бобоев иштирок этди.
2022 йилда режалаштирилган табиий газ етказиб бериладиган ҳудудлардаги 45,0 км газ қувурлари босим остида зичликка синаш ва хаво ёрдамида тозалаш ишлари олиб борилди. 58 та газ тақсимлаш пунктларида тафтиш ишлари олиб борилди. 8,5 км ер ости газ тармоғи прибор усули ёрдамида текширувдан ўтказилиб, куз-қиш мавсумига тайёрланди.