Янгиликлар

Абитуриентлар ҳужжатларни ДТМнинг расмий веб-сайти орқали топширишлари мумкин бўлади

Пандемия шароитида абитуриентларга янада қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Юртимизда коронавирусдан 49 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди

Навоий вилоятида 42 нафар, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, жами 49 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Самарқанд вилоятида 11 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга кузатилди

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 3 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафар, жами 22 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари (50 ва 47 ёшли аёллар) Тошкент вилояти, 1 нафари эса (28 ёшли эркак) Сурхондарё вилоятдан.

Юртимизда болалар сони қанча?

Статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, 2020 йил 1 январь ҳолати бўйича юртимизда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 9 миллион 870 минг 276 нафарни ташкил этган.

Шундан,

- 5 миллион 112 минг 470 нафари ўғил болалар бўлса;

- 4 миллион 757 минг 806 нафари қиз болалардир.

Республикамизда 0–14 ёшдаги ўғил-қизларнинг

- 4 миллион 559 минг 212 нафари шаҳарда;

- 5 миллион 311 минг 64 нафари эса қишлоқ жойларида истиқомат қилишади.

Zarnews.uz

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM