Иштихон туманида 24 нафар фуқарога такрорий экин учун ер майдонлари ажратиб берилди
Wed, 29/06/2022 - 20:29Иштихон туманида 24 нафар фуқарога такрорий экин учун ер майдонлари ажратиб берилди
Иштихон туманининг "Равот" ММТР ҳудудидаги Элёржон Раҳмонов" фермер хўжалиги даласидан, ижтимоий дафтарда бўлган аҳолининг 24 нафарига, 25 сотихдан такрорий экин учун ғалладан бўшаган ер майдонлари ажратиб берилди.
Ушбу жараёнларда туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Раббимов ва соҳанинг маъсуллари иштирок этиб, ер ажратишдан мақсад, аҳолининг даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш эканлиги ҳақида айтиб ўтди.