Янгиликлар

Самарқандда 9 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, юртимизда жами соғайганлар 2783 нафарга етди

Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 9 нафар, жами 11 бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Кам таъминланган оилаларни иш билан таъминлаш ва қишлоқ хўжалик масалалари муҳокама қилинди

Аввал хабар берганимиздек бугун вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирокида қишлоқ хўжалиги хусусан, ғалла ҳосилини нест нобуд қилмай йиғиштириб олиш, пилла етиштириш ва уни етказиб бериш масалаларига бағишланган ўқув семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими томонидан кам таъминланган оилаларни иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Шундан сўнг пилла етиштириш ва ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш масалалари муҳокама қилинди.

1 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда ички туризм қайта йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 1 июнь, душанба кунидан бошлаб «яшил» ва «сариқ» тоифадаги ҳудудларда ички туризм тикланади. Бу президент имзолаган «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонда кўзда тутилган.

Ҳужжат билан, Республика махсус комиссияси, жамоат ташкилотлари ва туризм соҳаси субъектларининг:

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM