Янгиликлар

Иштихонлик фуқаро муддатидан олдин шартли равишда озодликка чиқарилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги ПФ-6225-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти, Иштихон  тумани Бўронхўжа МФЙ, Уйғони қишлоғида истиқомат қилаётган 01.02.1962 йилда туғилган Мамадалиев Раҳмидин Турсуналиевич муддатидан олдин шартли равишда озодликка чиқарилди. 

Тайинлов

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Байзақов Ўткир Сайдуллаевич Самарқанд вилояти Иштихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Ўткир Байзақов 1971 йилда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. Маълумоти олий. 1993 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини бухгалтерия ҳисоби ва молия бўйича иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

«Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишаяптими?» — Шавкат Мирзиёев

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Айни вақтда президент раислигида макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлашга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтмоқда. 

Президент пахтада «приписка» йўқ қилинган булса-да, саноат тармоқларида қўшиб ёзишни йўқ қилиш осон булмаётганлиги хакида гапирди.

«Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишаяптими? Прогнозни бажара олмаса, нега раҳбар бўлиб ўтириши керак?» — дея танқид қилди давлат раҳбари. 

24 соат мобайнида туну кун ишлайдиган савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Президент қарори билан 2021 йил 1 сентябрга қадар йирик шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади. Савдо ва кўнгилочар кўчаларда барча тадбиркорлик субъектларига 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади. 

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси очилади. “Ўзмиллийбанк” 2021 йил якунига қадар халқаро молия институтларининг 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини жалб қилади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM