Давлат ташкилотларида аутсорсинг шартлари асосида автотранспортлар хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади
Fri, 30/04/2021 - 22:49Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан:
хизмат автотранспорт воситалари республика давлат бошқаруви органларида, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида раҳбарлар ҳамда уларнинг ўринбосарларига;
республика давлат бошқаруви органлари тизимидаги ташкилотлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларида биринчи раҳбарларга шахсан бириктирилади.
Шунингдек, республика давлат бошқаруви органларида аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа автотранспортлар хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади.