Янгиликлар

ПРОКУРАТУРА ТАШАББУСИ БИЛАН

  Туман прокурорига бириктирилган 2-сектор ҳудудидаги аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини янада яхшилаш,  ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида сектор ҳудудида прокуратура ташаббуси билан замонавий жамоатчилик кутубхонаси ташкил этилди.

  Шинамгина  кутубхона аҳоли эркин кириб чиқиши имкониятига эга бўлган Иштихон иқтисодиёт ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг бўш турган биносидан жой олди. Бино қайта таъмирланди ва жиҳозланди.

САФОХЎЖАДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Сафохўжа МФЙ ҳудудидаги 30-умумтаълим мактабида ўтказилган сайёр қабулда 1 сектор раҳбари, туман ҳокими Ш.Негматов, Ўзбекистон Республикаси “Халқ қабулхонаси” Иштихон туман бўлими бошлиғи И.Олтибоев ва барча тегишли мутасаддилар иштирок этиб, аҳоли мурожаатини тинглашди. 

Иштихонда “Зарафшон сифат текстил” МЧЖ иш бошлади, 420 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди

Бугун Иштихон туманида “Зарафшон сифат текстил” енгил саноат корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Ш.Негматов иштирок этди ва туман ижтимоий-иқтисодий ҳаёти учун муҳим воқеа билан барчани қутлади, деб хабар бермоқда “Иштихон овози”.

2015-2019 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM