Янгиликлар

Коронавируснинг умри қисқа

Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабеков: 

«Биласизми, мана шундай мураккаб вазиятларда турли башоратчилар ҳам кўпайиб қолади. Немис олимларининг иқтидорига шубҳа қилмаган ҳолда илмий салоҳияти улардан кам бўлмаган бошқа давлат олимларининг хулосаларини сизга айтмоқчиман – бу вирус апрель-май ойларидаёқ енгилади ва инсоният бу дарддан фориғ бўлади.

Нурмат ОТАБЕКОВ: Коронавирус аниқланган беморлар аҳоли орасида бўлмаган

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг ЎзАга маълум қилишича, коронавирус аниқланган беморлар аҳоли орасида бўлмаган, улар илк кунларданоқ карантинга олинган.

Бир қатор нашриётлар хусусийлаштирилади, айримлари тугатилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 мартда қабул қилинган “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан “Ўзбекистон нашриёт-матбаа ижодий уйи”, “Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи” ва “Ўқитувчи матбаа уйи” давлат корхоналарини ўрнатилган тартибда хусусийлаштириш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиладиган бўлди.

“Кўзи ожизлар босмахонаси” давлат корхонаси эса самарали фойдаланиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтади.