Пандемия даврида боғчаларга қўйиладиган санитария талаблари белгиланди
Fri, 21/08/2020 - 16:42“COVID-19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар” Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ҳисобга олинди.
Мазкур ҳужжат COVID-19 инфекцияси тарқалиш хавфи билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазиятда, тури, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ)нинг иш фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга кўра, МТТга болаларни қабул қилиш вақтида қуйидаги асосий қоидаларга риоя этиш муҳим ҳисобланади: