Янгиликлар

Битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш ишлари бошлаб юборилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилда иштихон туманидаги умумиаълим мактабларида ўқиган 3926 нафар ўқувчилар мактабни битирди. Уларнинг бандлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб турибди. Шу мақсадда туманда амалий ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, Зарбанд маҳалласида фойдаланишда бўлмаган ерга сув чиқарилиб, ток кўчатлари экилиб, бу ерда узумзор барпо қилинади ва битирувчиларга 50 сотихдан бўлиб берилиши режалаштирилган.

ИШ ИЗЛАЯПСИЗМИ? БОР!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пандемия шароитида иш излаётганлар учун эълон! 
5 август куни соат 15.00 дан бошлаб Вилоят  телевидениеси орқали  “Кун мавзуси” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилади.
Тўғридан-тўғри олиб бориладиган кўрсатувда вилоят бандлик бошқармаси, вилоятдаги бўш иш ўринлари мавжуд бўлган қурилиш корхоналари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, аҳоли бандлигига масъул бўлган бошқа корхона-ташкилотлар мутасаддилари иштирок этиши режалаштирилган.

Туркияда “Жалолиддин Мангуберди” сериалининг суратга олиш ишлари бошланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туркиянинг “Bo‘zdag‘ film” студияси томонидан суратга олинаётган кўп қисмли фильм режиссёри Меҳмет Бўздағ, сценарий муаллифи Назар Эшонқул. Ҳозирда Туркиянинг Аксарай вилояти ҳудудида суратга олинаётган сериал учун махсус тарихий декорациядан иборат павильон қурилган. Бу ҳақда "Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

АҚШ Ўзбекистонга 902 000 долларлик тиббиёт воситалари ва лаборатория жиҳозларини ҳадя қилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси марказлари (CDC) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қиймати 902 000 долларга тенг тиббиёт воситалари ва лаборатория жиҳозларини етказиб берди.

Тақдим этилган воситалар замонавий ПЗР ускуналаридан фойдаланган ҳолда, 25 000 та COVID-19 тестларини ўтказишга имкон беради.

Zarnews.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM